Андижон – Уфа йўналишида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилди
Архив сурат
Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ томонидан Андижон – Уфа – Андижон халқаро йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланади.
№№371/372-сонли Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи пойездининг мунтазам қатнови бугун соат 20:15 да бошланади.
Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин.
Чипталарни жойлардаги чиптахоналаридан харид қилиш мумкин ёки электрон тарзда,e-ticket@railway.uz сайти ва унинг мобил иловалари орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг