Тошкентдаги янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди
Videodan kadr
Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 февраль куни соат 15:20 да шаҳар ФВБга Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган янги қурилаётган бино ертўласида ёнғин юз бераётгани ҳақида хабар берилган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 15:45 да қуршаб олинган ва соат 16:05 да ўчирилган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Izohlar
Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?
Izoh qoldirish uchun tizimga kiring