Кўрфаз давлатлари Эрон ҳужумини муҳокама қилиш учун Доҳада йиғилмоқда
Foto: Reuters
Форс кўрфазидаги олти давлат — Ўмон, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн ва Кувайт ташқи ишлар вазирлари «Эроннинг Қатарга ҳужумини муҳокама қилиш» учун Доҳада учрашади. Бу ҳақда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим ал-Будаивий айтиб ўтди.
Аввалроқ, Қатар ҳукумати Эронни «керакли вақтда тўғридан-тўғри жавоб бериш» билан таҳдид қилган эди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ал-Удейд авиабазасига берилган зарбани ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳаракати эканлигини ва Қатарга қарши тажовуз сифатида баҳоланиши мумкин эмаслигини айтганди.
Izohlar
Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?
Izoh qoldirish uchun tizimga kiring