Чилги ҳосилда кузги ҳосил

19:04 20 Sentyabr 2022 Jamiyat
698 0

Foto: Xalq so‘zi

Пиллачилик қишлоқ хўжалигида эрта баҳордаги чилги ҳосил сифатида эътироф этилади. Бу соҳага илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар кенг татбиқ этилиши натижасида пиллачиликда бир йилда уч-тўрт маротаба – кузда ҳам ҳосил олиш имконияти яратилди.

Таъкидлаш ўринлики, жорий кузги мавсумда Фарғона вилоятида 5 минг 870 қути ипак қурти парваришланиб, 234,8 тонна пилла етиштириш режалаштирилган. Шу мақсадда 8 мингдан ортиқ касаначилар билан шартномалар имзоланди.

— Ҳаётий анъаналар илмий тажриба билан ўзаро уйғунлаштирилиб, мавсумлар давомида вилоятда қарийб юз мингта иш ўрни яратилди, — дейди Фарғона вилояти «Агропилла» МЧЖ раҳбари Мақсуджон Қосимов. — Тўртинчи мавсумнинг ўзида туманларда 8197 та хонадонда такрорий ипак қурти парваришланмоқда.

Учиничи-тўртинчи мавсумда Риштон туманидаги Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини пиллакорлари шартномавий режани ортиғи билан уддаладилар. Маҳаллада фермер хўжаликлари ва касаначилар томонидан 12 қути ипак қурти парваришланиб, 480 кг «кумуш тола» етиштирилди.

Дилшодахон Эргашева хонадонида биринчи мавсумда 290 кг, учинчи-тўртинчи мавсумда 40 кг сифатли саноат хом ашёси йиғиштириб олинди. Оила аъзолари бу йил биргина пилланинг ўзидан 9,5 млн. сўм даромадга эга бўлди. Илғор пиллакор оилага «Риштон Агропилла Файз» МЧЖ томонидан телевизор ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?

Yangiliklar taqvimi

Кластер