БМТ ташкилоти ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўртасида келишув имзоланди

Мазкур келишув орқали мамлакат бўйича танлаб олинган ҳудудларда суғориладиган ва лалмикор ер майдонларининг ландшафтида барқарор озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун илғор ва барқарор технологияларни жорий этиш кўзда тутилмоқда.

17:12 06.05.2024
«Ўзгидромет» жорий ҳафта қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

«Ўзгидромет» агентлиги 2024 йил 6-10 май кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

16:59 06.05.2024
Тошкентда журналистлар минтақавий форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Минтақамизда илк бор ўтказилаётган ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Франция мутахассислари ва экспертларини тўплади.

16:31 06.05.2024
Жанубий Кореяда юртдошларимиз автомобиль соҳасида ишлашлари мумкин

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилган мазкур мулоқотда ушбу давлат провинцияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

16:20 06.05.2024
Ўзбекистоннинг дунёдаги энг қашшоқ давлатлар рейтингидаги ўрни эълон қилинди

Мамлакат Науру ва Марокаш ўртасида жойлашган.

16:09 06.05.2024
Узун туманида шартли озод қилинган уч фуқарога 10 миллион сўмдан ёрдам пули берилди

Ёрдам пуллари ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилди.

15:39 06.05.2024
Хосе Рауль Мулино Панамадаги президентлик сайловида ғолиб чиқди

Унинг асосий рақиби Рикардо Ломбана сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг мағлубиятини тан олган ва Хосе Рауль Мулинони табриклаган.

15:30 06.05.2024
Исроил варақалар орқали ғазоликларни Рафаҳни тарк этишга чорламоқда

Исроил ҳарбийлари Рафаҳнинг шарқий ҳудудларига қизил варақалар ташлаб, фаластинликларни Ал-Маваси шаҳрига кўчиб ўтишга чорламоқда.

15:10 06.05.2024
ФАО Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашмоқда

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) билан ҳамкорликда «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизими сиёсатининг устувор йўналишлари» мавзусидаги семинар ташкил қилди.

14:12 06.05.2024
Саидова Сайёра Алишер қизининг сиёсий фанлар бўйича фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Саидова Сайёра Алишер қизининг “Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида дин омилининг таъсири” мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертациясининг ҳимояси эълони.

13:23 06.05.2024

Янгиликлар тақвими

Кластер