«Тиббиёт ходимларига қилинаётган зўравонлик, босим ва қаршилик учун алоҳида жавобгарлик белгиланиши керак» — Расул Кушербаев

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида ўз хизмат вазифасини ўтаётган «Тез ёрдам» ходими калтаклангани билан боғлиқ ҳолатга Олий Мажлис муносабат билдирди.

17:00 13.10.2022
Келаётган ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

16:43 13.10.2022
Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади

«Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

16:25 13.10.2022
Олмалиқ кон-металлургия комбинати 9 ойда 772,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 9 ойда комбинат томонидан 23,5 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режа 112,2%га бажарилди. Шунингдек, 3,5 млрд сўмлик халқ истеъмол моллари моллари тайёрланиб, режа 138,5%га бажарилган. Ўсиш суръати 117,5%ни ташкил этмоқда.

15:53 13.10.2022
Мухторхон Ташходжаев IBSA кўзи ожизлар дзюдо федерацияси спорт директори Янош Тардос билан учрашди

Мухторхон Ташходжаев IBSA кўзи ожизлар дзюдо федерацияси спорт директори Янош Тардос билан учрашди

15:52 13.10.2022
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

Бугун Остона шаҳрида ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

15:46 13.10.2022
Ўзбекистон-Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди

13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди.

15:08 13.10.2022
«Ўзгидромет» 2022/23 йилги қиш мавсуми учун прогнозини эълон қилди

Иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022/23 йилги қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп бўлади, ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

14:50 13.10.2022

Янгиликлар тақвими

Кластер