Хушхабар: 2023 Global Services Location Indexда Ўзбекистон илк бора қўшилди ва 78 давлатдан 40-ўринни эгаллади

Бу рейтингда мамлакатимизни пайдо бўлиши масофавий хизматлар билан шуғулланувчи халқаро компанияларни ўз офисларини очиш бўйича қарор қабул қилишларида Ўзбекистонни танлашларига ёрдам беради.

09:44 28.07.2023
Волейбол: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

Энди жамоамиз бугун финал ва жаҳон чемпионати чиптаси учун Покистонга қарши майдонга чиқади.

09:23 28.07.2023
Аҳолини шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келган.

09:20 28.07.2023
Ўзбекистон 23 та давлатдан чой импорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,1 минг тонна чой импорт қилган.

09:18 28.07.2023
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари билан танишди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова хизмат сафари билан Фарғонада бўлиб, вилоятдаги бир нечта таълим масканлари билан танишди.

01:55 28.07.2023
Фарғонада саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ўнлаб корхоналар самарали фаолият юритмоқда. Яқинда бу ерда “BNBM Building Materials Central Asia” корхонаси очилди.

23:53 27.07.2023
Президент Фарғонада бошланган тажрибани барча ҳудудларда йўлга қўйиш учун йил якунига қадар “сафарбарлик” эълон қилди

Бешариқда аниқланган ана шу захиралар ҳисобига, жорий йилда 100 миллион долларлик 19 та йирик лойиҳани бошлаш ва қўшимча 10 миллиард сўм солиқ тушумини таъминлаш учун барча имкониятлар бор.

22:09 27.07.2023
Янги аниқланган имкониятлар орқали биргина Қувада йил якунига қадар қўшимча 150 миллион долларлик 10 мингдан зиёд иш ўрни яратадиган 160 та лойиҳани бошлаш учун шароитлар етарли — Шавкат Мирзиёев

Қува туманидаги “Сойгузар” станциясини модернизация қилиш, 1,5 километр электр тармоғи қуриш ва 2 та йирик трансформатор ўрнатиш ҳисобига тумандаги саноат маҳсулотлари ҳажмини қўшимча 100 миллиард сўмга ошириш мумкин.

22:05 27.07.2023
Давлатимиз раҳбари Бешариқ туманидаги имкониятларни ҳам ишга солиш йўлларини кўрсатиб ўтди

Бешариқни Тожикистоннинг Сўғд вилояти билан боғловчи кўприкдаги ишлар якунига етказилса (қурилиш ишлари 70 фоиз бажарилган), йўл 5 баробарга қисқаради. Натижада Бешариқ Тожикистоннинг 500 минг аҳолиси учун транзит ҳудудга айланади.

22:01 27.07.2023
Uzbekistan Airways авиапарки яна битта Airbus А320neo билан тўлдирилди

Uzbekistan Airways авиапарки яна битта Airbus А320neo билан тўлдирилди.

21:36 27.07.2023
Президент маҳалла аҳли билан самимий суҳбат қурди

Давлатимиз раҳбари Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди.

21:29 27.07.2023

Янгиликлар тақвими

Кластер