Янги аниқланган имкониятлар орқали биргина Қувада йил якунига қадар қўшимча 150 миллион долларлик 10 мингдан зиёд иш ўрни яратадиган 160 та лойиҳани бошлаш учун шароитлар етарли — Шавкат Мирзиёев

22:05 27 Июль 2023 Сиёсат
465 0

Фото: Президент Матбуот хизмати

Қува туманидаги “Сойгузар” станциясини модернизация қилиш, 1,5 километр электр тармоғи қуриш ва 2 та йирик трансформатор ўрнатиш ҳисобига тумандаги саноат маҳсулотлари ҳажмини қўшимча 100 миллиард сўмга ошириш мумкин.

Тумандаги 3 та саноат зонасида бўш турган 10 гектар майдонда 50 га яқин лойиҳани амалга ошириш ва 1 мингга яқин иш ўрни яратиш бўйича ҳам ташаббуслар бор.

25 миллион доллар инвестиция ҳисобига “Мустақиллик” маҳалласидаги 26 гектарда Агрологистика ва ёшлар марказини ташкил қилиб, 1,5 минг аҳолини юқори даромадли иш ўрни билан таъминлаш мумкин.

Фарғонани Андижон билан боғлайдиган йирик магистрал йўл Қува туманидан ўтган бўлиб, бу ҳудуддан кунига 2-3 мингта автомобиль қатнайди. Бу – йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун катта имконият.

Умуман, янги аниқланган имкониятлар орқали биргина Қувада йил якунига қадар қўшимча 150 миллион долларлик 10 мингдан зиёд иш ўрни яратадиган 160 та лойиҳани бошлаш учун шароитлар етарли.

Энг муҳими, бу лойиҳалар ҳисобига хориждаги 6 минг нафар мигрантларимиз қайтиб келиши учун муҳит яратилади, деб таъкидланди йиғилишда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер