Касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган тантанали тадбирдан фоторепортаж

Кеча, 11 ноябрь куни Тошкентда Касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

10:28 12.11.2025
Барча давлат ва халқларнинг манфаатлари учун бирдек долзарб таклиф ва ташаббуслар

Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликни янги сифат босқичига кўтариш учун изчил ҳаракат қилмоқда. Жумладан, 2027 йилгача бўлган беш йиллик ҳамкорлик дастури самарали амалга оширилмоқда.

10:02 12.11.2025
Тошкентда Касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига чуқур ҳурмат ва самимий тилаклар изҳор этилган байрам табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

23:13 11.11.2025
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди

Зилзила бугун, 11 ноябрь куни соат 22:32 да Наманган вилоятида кузатилган.

23:04 11.11.2025
Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда йирик спорт иншооти – замонавий футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

19:34 11.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди

Экология соҳасида бошқарувни такомиллаштириш ва лойиҳалар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

18:18 11.11.2025
Сурия президенти биринчи марта Оқ уйга келди

Сурия муваққат президенти Аҳмад Аш-Шаръа Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.

17:06 11.11.2025
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди

Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда давлат сиёсатининг очиқлиги ва шаффофлиги сезиларли даражада оширилгани, сўз эркинлиги кафолатлари мустаҳкамланаётгани, оммавий ахборот воситаларининг мустақил ва профессионал ривожланиши учун шароитлар яратилаётгани таъкидланди.

16:41 11.11.2025
Миллат, халқ ва минтақа манфаатлари йўлидаги музокаралар

Аслида АҚШ ва Марказий Осиё дипломатик платформасини яратиш ғояси 2015 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясида юзага келган. Ўтган йиллар давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ўша даврдаги сиёсий муҳитга хос тарзда турлича кечганини кузатишимиз мумкин. 

16:14 11.11.2025
Китобхонлик ҳафталиги тадбирларга бой ўтмоқда

Юртимиз бўйлаб 10-14-ноябр кунлари “INFOLIB UZBEKISTAN – 2025” XIV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида тадбир ўтказилди.

15:56 11.11.2025
8 дона «Сава» қушларини овлаган фуқаро қонун олдида жавоб берадиган бўлди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноябрь ойи браконьерликка қарши кураш ойлиги деб эълон қилинган.

15:05 11.11.2025
Андижонда икки фуқаро жанжаллашди, улардан бири 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги «Автошох бекат»да фуқаролар жанжаллашгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди.

14:49 11.11.2025
Ташаббуслар ҳаётимга нур киритди

Нурафшон шаҳридаги «Бирлик» маҳалласида яшовчи Азиз Отабоев бундан икки йил олдин хорижда ишларди. Ёшлар етакчиси Мухриддин Қаландаров «Шарқ юлдузи» кўчасида жойлашган, бир қарашда оддий кўринган хонадонда замонавий қурилиш материаллари, хусусан, бино деворларини қоплашда қўлланиладиган термопанеллар ишлаб чиқаришни таклиф этганда у...

14:36 11.11.2025
12 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

14:33 11.11.2025
Ҳеч ким эътибордан четда эмас

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгашига Қува тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ишлаб келган Зилолахон Нозимова меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

12:39 11.11.2025
Маданиятли супер тиланчи ёҳуд “беш минг сўм бериб туринг, уйимга етиб олай...”

Пешона тери билан топган ҳалол молидан эҳтиёжмандларга эҳсон аташ, бағрикенглик фазилатлари элимизга хос. Кимки буғдой экса, буғдой, арпа экса, арпа ўради, деганлари ҳам ҳақиқат. Лекин "экмай" туриб, “ўрадиган”ларга нима дейсиз?

12:14 11.11.2025
Ромитанликларнинг асрий орзуси ушалди

Ромитан туманидаги “Ўтабек” маҳалласида оз эмас, кўп эмас, 3078 нафар аҳоли яшайди. Тоза ичимлик сув таъминоти масаласи бу ерда асрий муаммо, десак муболаға бўлмайди. Одамлар четдан машиналарда келтирилган сувни сотиб олишади. Ниҳоят, бу ҳолга барҳам берилади.

12:07 11.11.2025
ДХХ ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош қилинди.

12:01 11.11.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер