Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила бугун, 11 ноябрь куни соат 22:32 да Наманган вилоятида содир бўлган. Ер силкинишининг координаталари 41,21 градус шимолий кенглик ва 71,52 градус шарқий узунликка тенг.
Манбага кўра, ер қимирлаши 16 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 3,9 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 193 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Сезилиш кучи:
- Наманган вилояти, Косонсой тумани 4 балл.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг