Доллар курси кетма-кет пастлашдан кейин яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

16:25 27.02.2026
Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам

Ҳозирда АҚШнинг Сент-Жуд болалар тадқиқот шифохонаси вице-президенти бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

16:17 27.02.2026
Ўзбекистонда 1 мартдан ов мавсуми ёпилади

Тақиқланган мавсумда ов қилиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.

15:08 27.02.2026
Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

15:02 27.02.2026
«Ўт балосидан жабр чекдим...»

Жорий йилнинг 10 январи Бухоро шаҳридаги Шахон маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Сайёра Сатторова хонадони аъзолари учун оғир кечди.

14:58 27.02.2026
Рақамли валюталар даври: пулнинг ҳар бир «қадами» назорат остида

​​​​​​​Дунё молия бозори яна бир янги босқич — рақамли валюталар даврига қадам қўймоқда. Ушбу рақамли пуллар коррупция ва маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши каби иллатларни илдизи билан қуритиши мумкин.

14:42 27.02.2026
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди

Мусобақаларга “Ҳумо арена” мезбонлик қилмоқда.

14:01 27.02.2026
Деновда курашчилар учун замонавий ўқув-машғулот базаси қурилади

Мазкур база тумандаги «Замондош» оромгоҳи негизида ташкил этилади.

13:56 27.02.2026
«Биз аварияни ҳам тўхтатамиз». Президент М-25 конидаги ҳолатга ечим топилганини айтди

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилди.

13:32 27.02.2026
«Эпштейн иши»даги Трампга алоқадор файллар йўқолиб қолди

Демократлар АҚШ Адлия вазирлигини «Эпштейн файллари»нинг 50 саҳифасини яширишда айбламоқда.

13:27 27.02.2026
Сурхондарёда 60 млн долларлик паррандачилик комплекси ва наслчилик лойиҳалари ишга туширилади

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда вилоятда бирорта йирик паррандачилик комплекси йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

13:20 27.02.2026
Тошкент – Термиз йўналишида тезюрар поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда кореялик ҳамкорлар билан замонавий тезюрар поездлар олиб келиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди.

13:11 27.02.2026
Тошкентда прокурор ёрдамчиси 15 минг доллар билан ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, прокурор ёрдамчисига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

13:07 27.02.2026
Наманганда 665 миллион сўмлик «свет» ўғирлаганлар ушланди

Қонунбузар фуқаролар умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.

13:02 27.02.2026
Ўзбекистонда Алмерия тажрибаси асосида қуёшда иситиладиган иссиқхоналар ташкил қилинади

Бундай иссиқхона қурадиган тадбиркорларга ерлар 5 йилга бепул ижарага берилади, улар ер ости суви учун тўловдан 3 йилга озод қилинади.

12:51 27.02.2026
«Ўзгидромет» сел-сув тошқинлари юзага келишидан огоҳлантирди

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

12:50 27.02.2026
Термиз халқаро савдо марказида ИИБ ва прокуратура бўлими фаолияти йўлга қўйилади

Бу ишлар марказга савдо қилиш учун келадиган одамлар ҳам каррасига ошаётгани боис амалга оширилмоқда.

12:15 27.02.2026
Нодавлат олийгоҳлар фаолияти «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими орқали назорат қилинади

Муҳокамалар порталига жойлаштирилган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи лойиҳасига кўра, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига оид қонунчилик бузилиши хавфини таҳлил этишнинг электрон тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

12:11 27.02.2026
Сурхондарёдаги кўмир захирасининг атиги 1 фоизи қазиб олинаётгани айтилди

Президент жорий йилда Бойсундаги «Санжар», Олтинсойдаги «Оқсув», келаси йил «Фангарт» конларида кўмир қазиб олишни бошлашни топширди.

11:56 27.02.2026
Ўзбекистонликлар помидор экспортидан 36 млн АҚШ доллари ишлаб олди

2025 йилда 12 та хорижий давлатга 45,2 минг тонна помидор экспорт қилинган.

11:51 27.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер