Сеулда “Сирдарёда бизнес қилинг!” бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда

Унда Жанубий Кореянинг 50 дан ортиқ компаниялари вакиллари ҳамда Сирдарё вилоятининг 20 га яқин салоҳиятли тадбиркорлари иштирок этаётир.

11:28 20.01.2026
«Рома»да кичик инқироз, Элдор Шомуродов Италияга қайтиши мумкин

«Рома» 2026-йилнинг ёзида марказий ҳужумчи масаласида қандай қарор қабул қилади?

11:06 20.01.2026
Биржа савдоларига чиқарилаётган бензин ҳажми оширилади — Энергетика вазирлиги

Мазкур хабар совуқ ҳаво оқими натижасида метан заправкалар фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилаётгани фонида эълон қилинди.

10:36 20.01.2026
Ноқонуний дарахт кесиш оқибати қарийб 200 миллион сўмга тушди

Мамлакатимизда дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган. Қолаверса, дарахтларни ноқонуний кесиш учун жарималар миқдори сезиларли даражада оширилган.

10:32 20.01.2026
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ижтимоий соҳалар бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ижтимоий соҳалар бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

20:22 19.01.2026
Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла терма жамоалари Ўзбекистонга келади

«FIFA Series» турнирида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

19:47 19.01.2026
Қўмита мажлисида «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди

Жорий йилнинг 19 январь куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

19:08 19.01.2026
Бирлашган – албатта, ўзади

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўрни беқиёс. Бугун маҳаллий Кенгашлар аҳоли билан ижро ҳокимияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланиб бормоқда.

18:55 19.01.2026
Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

18:22 19.01.2026
“Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда

Мутахассисларнинг фикрича, ҳаддан ташқари экранга боғлиқлик руҳий чарчоқни кучайтириши мумкин, қўлбола машғулотлар эса инсонга якунланган иш ҳиссини ва хотиржамликни қайтара олади. Шу маънода, “аналог турмуш тарзи” замонавий жамиятда мувозанат излашнинг янги кўриниши сифатида намоён бўлмоқда.

17:30 19.01.2026
Султон Жалолиддин ва Шайх Кубро жасорати — матонат ва фидойилик тимсоли

Мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун мўлжаллаб ёзилган “Султон Жалолиддин ва Шайх Кубро” тарихий достони болалар шоири Нуруллоҳ Остон (Нуруллоҳ Остонов) қаламига мансуб бўлиб, енгил ўқилиши ва болалар томонидан осон идрок қилиниши жиҳати билан аҳамиятлидир.

16:41 19.01.2026
Саноатнинг салоҳияти янги босқичга олиб чиқилади

Мис дунё бозорида нафақат саноат метали, балки мамлакатнинг иқтисодий қудратини ҳам белгиловчи стратегик ресурс сифатида қадрланади.

16:16 19.01.2026
«Sea Breeze Uzbekistan» бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади

23 январь куни Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги биносида «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қурилиши лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтади.

14:00 19.01.2026
Нукусга дастлабки электробуслар етиб келди

Нукус шаҳри қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати янги босқичга кўтарилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан шаҳар жамоат транспорти паркини янгилаш ва соҳага замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

13:52 19.01.2026
Термизда яшиллик ошди

Сунъий йўлдош мониторинглари ва очиқ манбалар таҳлили Термиз шаҳрида сўнгги 5–10 йил давомида экологик вазият изчил яхшиланиб бораётганини кўрсатмоқда.

13:33 19.01.2026
Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради

Мутахассислар қўтирни “ифлослик билан боғлиқ касаллик” деб ҳисоблаш мутлақо нотўғри эканини, у ҳар қандай инсонда учраши мумкинлигини таъкидлаб, аҳолини уятни четга суриб, шифокорга ўз вақтида мурожаат қилишга чақирмоқда.

13:23 19.01.2026
Сурхондарёда Хитой сармоясига йўл очилди

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитой Халқаро коммуникация маркази ҳамда “JDB Group Limited” компанияси вакилларини қабул қилди.

13:06 19.01.2026
Ўзингники беминнат...

Навоий шаҳридаги “Navpromlitmash” МЧЖ мамлакатимиз саноатида сервис ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган корхоналардан бири ҳисобланади.

13:02 19.01.2026
Кўп қаватли турар-жой биносининг зилзилабардошлиги синовдан ўтказилди

Президентнинг 2024 йил 17 апрелдаги “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида кейинги йилларда янги қурилаётган кўп қаватли турар-жойларнинг зилзилабардошлиги замонавий ускуналар ёрдамида амалий текширувлардан ўтказилмоқда.

12:58 19.01.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер