Сурхондарёда Хитой сармоясига йўл очилди
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитой Халқаро коммуникация маркази ҳамда “JDB Group Limited” компанияси вакилларини қабул қилди. Учрашувда вилоятда янги конларни ҳамкорликда ўзлаштириш, қимматбаҳо маъданларни қайта ишлаш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Шунингдек, хитойлик инвесторларга Сурхондарё вилоятининг инвестициявий салоҳияти ва экспорт имкониятлари тақдим этилди. Айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Гонконг бозорларига чиқариш ҳамда Термиз халқаро савдо маркази орқали логистика ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари қизиқиш уйғотди.

Ушбу келишувлар Ўзбекистон–Хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, Сурхон воҳаси иқтисодий тараққиётига янги суръат бағишлаши билан аҳамиятлидир.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг