Зоминда умумхалқ марафони ўтказилди

23:36 12 Октябр 2021 Жамият
605 0

Юртимизнинг мафтункор ва баҳаво манзилларидан бири - Зоминда минг нафардан зиёд туман аҳолиси ва қўшни вилоятлардан ташриф буюрган сайёҳларни қамраб олган “Save Aral-2021” умумхалқ марафони бўлиб ўтди.

Эрта тонгда бошланган марафоннинг асосий мақсади аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни янада оммалаштиришдан иборат.

– Марафонни “Оролни асраш” дея номланишининг ҳам ўз рамзий маъноси бор, - дейди Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Жиззах вилоят бўлими бошлиғи Абдуғулом Норматов. – Зоминнинг пурвиқор тоғларидаги зилол булоқлар суви пастга оқиб тушганидек, юртимизнинг тоғли ҳудудида, тоза ҳавода бошланган марафон қадамма-қадам, туманма-туман давом этиб, Оролбўйида ниҳоясига етади. Қолаверса, бу тадбир Оролни асраш муаммоларига яна бир бор барчанинг диққатини тортиб, дахлдорлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилади.

Марафонда ғолиб бўлганлар қаторида энг ёш, энг кекса, энг чаққон иштирокчилар тегишли номинация бўйича тақдирланди.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер