Зоминда ИИБ биносида ишлаётган 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

10:36 20 Ноябрь 2019 Жамият
1153 0

19 ноябрь куни Жиззахда бир йўла 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд қилинишича, 19 ноябрь куни, соат 07-30ларда Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а“ банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер