Зомин бағрида инклюзивлик байрами: “VoiceUp-2026” оромгоҳи ўз ишини бошлади

16:20 08 Апрель 2026 Жамият
239 0

Пурвиқор тоғлар бағридаги Зомин туманида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва инклюзив муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган “VoiceUp-2026” оромгоҳининг вилоят босқичига старт берилди.

Мазкур лойиҳа нафақат вилоят ёшларини бирлаштириш, балки имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож йигит-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлдию Оромгоҳнинг очилиши маросими кўтаринки руҳда, самимий мулоқотларга бой тарзда ўтди.

Тадбирнинг илк кунида Зомин тумани ҳокими ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Раҳбарлар ҳар бир ёшни ва уларни қийнаётган муаммоларни, таклифларни тинглаб, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича фикр алмашдилар.

500 нафар иштирокчилардан саралаб олинган 50 нафар ёшлар ўз-ўзига бўлган ишончни ошириш ва мақсад сари интилиш, ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва етакчилик қобилияти, жамоада ишлаш ва мураккаб вазиятларда бирдамликни таъминлаш кўникмалари йўналишларида машғулотлар ўтказмоқда.

Мазкур оромгоҳ ёшларни иқтидорини юзага чиқариш билан бирга, уларда ўзаро меҳр-оқибат ва инклюзив фикрлаш маданиятини шакллантириш хизмат қилади. “VoiceUp-2026” – бу шунчаки оромгоҳ эмас, бу келажак етакчиларини тарбиялайдиган муҳим ижтимоий платформадир.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер