Зомин аэропортига биринчи халқаро рейс қўнди
Саид Донишев/«Халқ сўзи». Хабарингиз бор, 27 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида II халқаро мақом санъати анжумани бошланади. Мазкур нуфузли анжуман арафасида Зомин туманида ўтган йили фаолиятини бошлаган аэропортга синов тариқасида «Урумчи – Зомин» йўналишида «Oʼzbekiston havo yoʼllari»га қарашли А-320 самолёти келиб қўнди.
Эслатиб ўтамиз, Зомин аэропорти ўтган 2023 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, шу вақтгача фақат «Lеt L-410» русумидаги кичик ҳаво кемаларида «Тошкент – Зомин – Самарқанд» ҳамда «Самарқанд – Зомин – Тошкент» йўналишлари бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатиб келинган.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, тез орада Зомин аэропортига бортида 186 нафар йўловчи ўрнига эга бўлган «Airbus А 320» русумидаги ўрта магистраль ҳаво кемаларининг мунтазам авиақатновлари йўлга қўйилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг