Зидан «Реал»га қайтди

09:41 12 Март 2019 Спорт
1655 0

Мадриднинг «Реал» клуби жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Сантьяго Соларини ишдан бўшатди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Унда айтилишича, Мадрид клубини яна француз мутахассиси Зинедин Зидан бошқаради. Зидан жамоа билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Зидан 2016 йилдан 2018 йилга қадар мадридликларни бошқариб борган. У жамоа билан уч марта Европа чемпионлар лигаси ғолиблиги, икки марта УЕФА суперкубогини қўлга киритганди. Бир мартадан Испания чемпионлиги ва суперкубогини қўлга киритганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер