Журналистик текширув муҳофазаси яна бир қонунчиликда мустаҳкамланмоқда

11:56 19 Апрель 2024 Жамият
308 0

«Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Қонундан кўзланган мақсад – коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш, ҳалоллик стандартини жорий қилиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида жамият манфаатларини кўзлаб хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчиларнинг хавфсизлиги ДХХ, ИИВ, Миллий гвардия ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади.

Шунингдек, журналистик текширувни ўтказиш жараёнида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ушбу қонунда белгиланган ҳимоя чораларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер