ЖССТ яна бир дори препарати ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг «Galentic Pharma Pvt. Ltd.» компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган «Тетратциклин гидрохлориди УСП 1%» суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани, шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борлигини маълум қилди. Мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия этди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг таъкидлашича, юқорида қайд этилган, «Тетратциклин гидрохлориди УСП 1%» дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг