ЖССТ раҳбари Эритрея армиясининг ҳарбий жиноятлари ҳақида гапирди
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эритрея қўшинлари Эфиопиянинг Тиграй чегара ҳудудида 50 дан ортиқ одамни ўлдиргани ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзларидан «The New York Times» нашри иқтибос келтирмоқда
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, унинг тоғаси ҳам Эфиопия қишлоғига қилинган ҳужумда ҳалок бўлган.
«Мен онам билан гаплашдим ва у жуда хафа бўлди. Чунки у уларнинг оиласида энг кичиги эди», дейди Гебреесус ва бу аҳмоқлик тугашига умид қилишини қўшимча қилди. Бу ўринда у бир томондан Тиграй автоном вилояти ва бошқа томондан Эфиопия ва Эритрея кучлари ўртасидаги урушга ишора қилди.
«The New York Times» газетасининг аниқлик киритишича, ноябрь ойида Эфиопия ҳукумати ва Тиграй раҳбарияти ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Бироқ келишув Эритреяга тааллуқли эмас. Қайд этилишича, ушбу қуролли тўқнашувлар давомида ҳарбий жиноятлар аввал ҳам содир бўлган.
24 май куни Гебрейесус Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари этиб иккинчи муддатга қайта сайланди. У бу лавозимда 2017 йилдан бери ишлаб келмоқда. У ЖССТни Африка минтақасидан бошқарган биринчи вакил ҳисобланади.
Гебрейесус Эритреяда туғилган. ЖССТ бош котиби лавозимини эгаллашдан олдин у Эфиопия бош вазири маслаҳатчиси (2016 йилдан), 2012 йилдан 2016 йилгача ташқи ишлар вазири, 2005 йилдан 2012 йилгача эса мамлакат соғлиқни сақлаш вазири бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг