ЖССТ «омикрон»нинг 6 та вариантини кузатув остига олди
Фото: Иллюстратив cурат
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг кузатув остида бўлган мутациялари рўйхатига ўзгартириш киритди. Унга кўра, энди «омикрон» штаммининг 2021 йил охири ва 2022 биринчи ярмида аниқланган 6 та варианти — БА.5.1, БА.5.2, БА.2.75, БҚ.1, БЖ.1 ва БА.4.6 алоҳида назорат қилинади.
Ҳозир ушбу субверциялар асосан АҚШ (БА.4.6, БА.5.1 ва БА.5.2), Ҳиндистон (БЖ.1ва БА.2.75), Буюк Британия (БА.5.1 ва БА.5.2) ва Нигерияда (БҚ.1) кенг тарқалмоқда.
Эсингизда бўлса, жорий йилнинг май ойида ЖССТ томонидан СОВИД-19нинг мониторинг остидаги қатор вариантлари кузатуви тўхтатилган эди. Июль ойида эса бу сафдан «дельта» штамми чиқариб ташланди.
Айни пайтга келиб эса фақат «омикрон»нинг юқоридаги 6 мутацияси назорат остида. Чунки дунёда ушбу штамм доминантга айланган. У жами аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг 98 фоизини ташкил этяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг