ЖССТ коронавируснинг янги — «Омикрон» штаммининг глобал хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

18:56 29 Ноябрь 2021 Дунё
1643 0

Фото: Getty Images

Коронавируснинг янги — «Омикрон» янги штамми пандемиянинг бутун йўналишини ўзгартириши мумкин. Бу огоҳлантириш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан айтилди.

ЖССТ ҳисоботида янги штамм пандемия ривожланишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ва билан боғлиқ умумий хавф жуда юқори деб баҳоланган.

Хавотирлар «Омикрон»нинг бошоқ оқсилида мисли кўрилмаган мутацияларга эга эканлиги билан боғлиқ. Бу оқсил коронавирус юзасида тиканлар ҳосил қилади, улар ёрдамида соғлом ҳужайралар рецепторларига ёпишади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бу штамм аввалгиларига қараганда кўпроқ юқумли бўлиши мумкин. Уни ўрганиш давом этмоқда. Мутахассислар «Омикрон»нинг одамлар ўртасида қанчалик осон юқиши, бошқа штаммларни юқтирганлар учун хавфли бўлиши мумкинми ёки йўқлигини ўрганишмоқда. Бундан ташқари, мавжуд вакциналар унга қарши самарали бўладими ёки йўқлигини батафсил ўрганилиши керак.

«Ушбу хусусиятларга қараб, агар COVID-19 пандемиясида «Омикрон» штаммидан келиб чиққан яна бир катта ўсиш бўлса, оқибатлари даҳшатли бўлиши мумкин. Беморлар сонининг кўпайиши, касалликнинг оғирлиги ошишидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш тизимларига катта юк олиб келиши ва  ўлимнинг ошишига олиб келиши мумкин», дейилади ҳисоботда. 

Янги штамм, айниқса, аҳолини эмлаш даражаси паст бўлган мамлакатларда, айниқса, хавф гуруҳидаги фуқаролар — қариялар, сурункали касалликларга чалинган беморлар учун жиддий хавф туғдиради.

Шу сабабли, ЖССТ экспертлари «Омикрон» штаммининг юзага келиши мумкин бўлган барча белгиларига эътибор беришни тавсия қилади.

Олдинроқ, ушбу штаммнинг асосий белгилари ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер