ЖССТ йил охирига қадар "Covid-19" устидан ғалаба қозонишга шубҳа билан қарамоқда

13:27 21 Март 2021 Дунё
1242 0

Фото: Reuters

Ҳозирги кунда коронавирус касаллигининг глобал пасайиши кузатилмаяпти ва аксинча уни юқтираётган сони кўпайиб бормоқда.

Бу фикрларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович айтиб ўтди.

Вуйновичнинг қайд этишича, дунё бўйлаб миллионлаб одамларни ўлимига сабаб бўлган вирусни енгиш жуда муҳим.

"Жорий йил охиригача "Covid-19" устидан тўлиқ ғалабага эришиш мумкин эмас. Аммо биз касалхонага ётқизиш, ўлим ва юқтираётган сонини камайтира оламиз", дейди Вуйнович.

Унинг таъкидлашича, касалликка қарши эмлаш аллақачон ўз натижаларини кўрсатмоқда. Аммо буни тезлаштириш ва барча мамлакатларни арзон вакциналар билан таъминлаш зарур.

Аввалроқ, Европа Комиссиясининг расмий вакили Дана Спинант Европада "Covid-19" пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини айтиб ўтганди. Шу боис у эмлашни тезлаштириш ва қитъада ёши катта аҳолининг камида 70 фоизи вакцина олиши зарурлигини маълум қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер