ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 30 фоизга камайди

18:22 14 Апрель 2023 Дунё
1075 0

Фото: Иллюстратив сурат

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ер юзида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, жорий йил 13 март – 9 апрель саналари оралиғида дунёда қарийб 3 миллион кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Беморларнинг 23 минг нафардан зиёди хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Таҳлилларга кўра, ўтган 28 кунда касалланиш кўрсаткичи ундан аввалги тўрт ҳафтага нисбатан 28 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 30 фоизга камайган.

Кескин пасайиш динамикаси асосан Африка (-45 фоиз), Ғарбий Тинч океани минтақалари (-39 фоиз), Шимолий ва Жанубий Америка (-33%) ва Европа (-22 фоиз) мамлакатларида қайд этилди.

Мутахассислар, коронавирусни тўлиқ жиловлаш учун аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер