ЖССТ бош директори дунёда янги коронавирус тарқалиши пандемияга айланганини эълон қилди

22:31 11 Март 2020 Дунё
1289 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедерос Адханом Гебрейесус дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилингани ҳақида хабар берди.

У Женева шаҳрида бўлиб ўтган брифингда янги коронавируснинг тарқалиши пандемия даражасига етганини маълум қилди. Бош директор Твиттердаги расмий саҳифасида “ҳам тарқалишнинг ташвишли даражасидан, ҳам ҳаракатсизликнинг ташвишли даражасидан чуқур хавотирда” эканлигини қайд этган.

Тедерос Адханом Гебрейесус бугунги кунда дунёнинг 114 та давлатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 118 000дан зиёд ҳолат рўйхатга олингани, охирги икки ҳафтада вирусга чалинганлар сони 13 баробар ортганини билдирган. Бугунги кунгача коронавирусдан 4291 киши вафот этди.

“Биз # COVID19 пандемия характерини касб этяпти деб баҳолаймиз”, — деб ёзади ЖССТ раҳбари. Айни чоғда у бу коронавирус келтириб чиқарган илк пандемия эканлигига эътибор қаратган.

Т.А.Гебрейесус бутун жаҳондаги мамлакатларни вирус тарқалишига қарши курашиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда охирги суткада коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 8 та ҳолат аниқланган. Шундан олти нафари Москвада қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер