Жорий йилнинг ўтган даврида жами 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди
Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 460 млрд. сўмга ошганлигини кўрсатмоқда.
Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 95,5 млрд. сўмлик (238,4 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 122,6 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 179 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 1,8 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди.
Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 1,2 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.
«Алимент тўловлари жамғармаси» ҳисобидан 218 нафар ундирувчиларга 918,1 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг