Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 28 764 та авиақатновлар амалга оширилди
2023-йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари томонидан 28 764 та авиақатновлар амалга оширилиб, жами 3 604,8 минг нафар йўловчи ташилди. Шулардан, хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатновлар сони 16 618 та, маҳаллий йўналишларда шаҳарлараро амалга оширилган авиақатновлар сони 12 146 та ташкил этди.
2023-йилнинг январь-июль ойлари давомида Uzbekistan Airways, Qanot sharq, Panorama airways ва Humo air авиакомпанияларига қўшимча равишда Centrum air, Silk avia, Asia Union Airlines ва Tashkent air авиакомпаниялари ташкил этилиб, хизмат кўрсатишни бошлади.
Ҳозирда, “Uzbekistan Airways” AJ, “Qanot Sharq”, “Centrum Air”, “Silk avia” ҳамда “Humo Air” авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси маҳаллий 12 та йўналишда ҳафтасига 97 та мунтазам авиақатновлар ҳамда халқаро йўналишларда 26 та давлатга 154 та йўналишда ҳафтасига 450 та авиақатновлар бажарилмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат миллий авиация паркимизни кенгайтириш мақсадида ўтган январь-июль ойлари давомида “Uzbekistan airways” АЖ ҳамда хусусий авиакомпаниялар томонидан 21 та қўшимча ҳаво кемалари олиб келинди.
Бугунги кунда резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан мамлакатимизга/дан амалга оширилаётган халқаро авиақатновлар частотаси ҳафтасига 700 тадан оширилди.
Республикамиздаги 11 та халқаро аэропортлар ва учиш-қўниш майдончалари орқали 2023 йил январь-июль ойларида 45 682 та ҳаво кемаларига хизмат кўрсатилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасида ҳаво қатнови соҳасида давлатлараро ва ҳукуматлараро даражада 52 та халқаро шартномалар имзоланган бўлиб, мамлакатимизга парвозларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар сони 37 тага этди.
Ҳозирда, ушбу авиакомпаниялар томонидан амалга оширилаётган парвозлар сони 2018 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиб халқаро йўналишларда амалга оширилаётган жами парвозларнинг 49 фоизини ташкил қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг