Жорий йилдан бошлаб илк маротаба фуқаролар йиғинлари раислари орасида “Энг намунали маҳалла раиси” танлови ўтказилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари Абдулла Асланов маълум қилди.
— Унга кўра, танловнинг 1-босқич (сектор миқёсида) – жорий йил 19-25 февраль кунлари,
— 2-босқич (туман/шаҳар миқёсида) – 26-29 февраль кунлари,
— 3-босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида) – 1-10 март кунлари ўтказилади.
Танлов ғолиблари 22 март маҳалла тизими ходимлари куни арафасида эълон қилинади.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш ҳамда “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти тизимини самарали ташкил этиш бўйича “Андижон тажрибаси” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг