Жорий йилда мавжуд лойиҳалар ҳисобидан 655 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилади
Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Жорий йилда мавжуд лойиҳалар ҳисобидан 655 миллион доллар хорижий инвестицияни ўзлаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри инвестиция иштирокида 500 миллион долларлик янги лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бунда, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш зарурлиги қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг