Жорий йил 1-ярим йиллигида Бизнес-омбудсманга келиб тушган 4732 та мурожаатдан 49 фоиз ҳолатда (2317 та) тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган

17:33 19 Июль 2022 Сиёсат
587 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман масъул ходими Нозима Сайидалиева маълум қилди.

Мурожаатларнинг 16,1 фоизи солиққа оид; 13,5 фоизи ер ва бино билан боғлиқ; 12,8 фоизи инфратузилма; 11,7 фоиз банклар; 5,9 фоизи суд ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорлар манфаатларида 1 103 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан давлат органлари ва ташкилотларига 83 та тақдимнома, 39 та хулоса ва 62 та огоҳнома киритилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 161 та даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат этилди. Натижада, 20,7 миллиард сўмлик аризалар тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилиб, уларнинг жами 433 гектар ер майдонларига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланди.

Ўз навбатида, давлат органларининг 758 нафар мансабдор ва масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди ва 355 миллион сўм жарима қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер