Жонгелдиликлар узоқ кутган кун келди
Жонгелди — Пешку тумани марказидан нақд 200 километр олисда, саҳро бағрида жойлашган маскан.Бу ерда қозоқ миллатига мансуб 745 нафар аҳоли яшамоқда.

Чекка гўшаларнинг муаммолари кўп бўлади. Жонгелди ҳам бундан мустасно эмас. Вилоят ва туман ҳокимликлари саъй-ҳаракати билан ҳудудда умумтаълим ва мактабгача таълим, ичимлик сув билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топганди. Яқинда жонгелдиликларнинг яна бир мушкули осон бўлди. Бу ердаги тиббий маскан янгидан барпо этилди. Қурилиш- таъмирлаш ишлари учун 3 миллиард 800 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, беморларнинг шу ерда даволаниб, оёққа туриб кетишлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратилди.
— Масканимизда кундузги стационар, туғруқхона, лаборатория, жарроҳлик блоки, зарарсизлантириш, ЭКГ хоналари, “Тез тиббий ёрдам” автомашинаси учун бошпана ва ҳатто шифокорлар учун тураржой ҳам барпо этилди, — дейди қишлоқ поликлиникаси бош шифокори Гулнур Айитметова. — Бир сўз билан айтганда, аҳолига туну кун тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур қулайликлар муҳайё қилинди. Илгари бунақанги замонавий шарт- шароитларга эга эмас эдик. Дейлик, беморга ташхис қўйиш қўйиш учун 5 – 6 соат йўл босиб, туман марказига боришга тўғри келарди. Биз узоқ кутган кун келди.Маҳалладошларимиз бундан жуда мамнунлар.
Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг