Жойларда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ҳамда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

10:12 01 Декабрь 2023 Жамият
282 0

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида давомли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, ҳарбий хизматчилари бу гал “Янги Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида Шароф Рашидов туманида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ташкил этишди.

Фестивалда ёшлар учун қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишлари ва ҳарбий оркестр жамоаларининг она Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ўрин олди.

Шунингдек, Навоий вилояти Учқудуқ туманида “Армия — ватанпарварлик ва жасорат мактаби” шиори остида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш ва олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олиш тўғрисида берилган маълумотлар ёшларнинг ватан ҳимоячиси бўлиш истакларини мустаҳкамлаган бўлса ажаб эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер