Жо Байденнинг инаугурацияси арафасида Вашингтонга 15 минг аскар жойлаштирилди

01:24 18 Январь 2021 Дунё
820 0

АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурациясига тайёргарлик кўриш чоғида Америка ҳарбий кучлари Вашингтонга келишда давом этмоқда.

Бу ҳақда "MSNBC" телеканали хабар бермоқда.

Айни пайтда аллақачон АҚШ пойтахтига Миллий Гвардиянинг 15 минг жангчиси келиб бўлган.

Шу билан бирга, телеканалнинг хабар беришича, 20 январга режалаштирилган маросимда шаҳардаги ҳарбий хизматчилар сонини 25 минг кишига етказиш режалаштирмоқда. Ҳарбий хизматчилар мамлакатнинг барча 50 штатидан жалб этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер