Жо Байден Украинага яширинча юздан ортиқ узоқ масофали АТАCМС ракеталарини юборган – «New York Times»
Фото: AP
Америка Қўшма Штатлари Украинага 100 дан ортиқ АТАCМС узоқ масофага мўлжалланган тезкор-тактик ракеталарини топширган. Бу ҳақда Американинг «New York Times» газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда.
«Февраль ойи ўрталарида президент Жо Байден 100 дан ортиқ узоқ масофали ракеталар, шунингдек, кўп сонли кассетали ўқ-дориларни юбориш тўғрисидаги қарорни яширинча тасдиқлаган. Улар март ойида Украинага 300 миллион долларлик қурол етказиб беришнинг бир қисми бўлган», – дейилади хабарда.
Нашр манбаси таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари ўтган ҳафта Украинага яширинча ATACMS етказиб берган ва Украина қўшинлари дарҳол бу қуроллардан фойдаланган.
Кеча АҚШ президенти Жо Байден хорижий иттифоқчиларга, жумладан Украинага ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди.
«Мен дам олиш кунлари Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган ва кеча Сенат томонидан маъқулланган миллий хавфсизлик лойиҳасини имзоладим, бу Америка ва дунёни хавфсизроқ қилади ва Американинг дунёдаги етакчилигини давом эттиради», деди Оқ уй раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг