Жиззахлик болалар Германияда даволанади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти бўлими ташаббуси билан сўнгги йилларда 3 ёшдан 13 ёшгача бўлган 15 нафар ногиронлиги бўлган болалар Германия клиникаларида бепул даволаниб қайтишди.
— Болажонларнинг даволаниши 6 ойдан 3 йилгача чўзилиши мумкин, — дейди фонднинг вилоят бўлими раҳбари Мамлакат Орипова. — Бу вақтда улар махсус шаҳарчада дунёнинг бошқа давлатларидан келган ўз тенгдошлари билан бирга истиқомат қилишади, бу уларнинг хориж тилларини ўрганиб олишларида ҳам қўл келади.
Яқинда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан фонд ўртасида тузилган шартномага асосан таянч-ҳаракат, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик йўли, куйиш асоратлари ва туғма нуқсони бор жиззахлик болаларнинг 20 нафари Самарқанд вилоятининг кўп тармоқли болалар тиббий марказида Германия шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилди. Тиббий хулосаларга кўра, уларнинг уч нафари Германияда, тўрт нафари Тошкентда, беш нафари Самарқандда даволаниши учун йўлланмалар олишди.
Толибжон ЭРГАШЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг