Жиззахдаги аянчли ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Фото: Kun.uz
Жиззах вилояти Фориш туманида «Nexia» ва «Cobalt» русумли автомашиналар иштирокида юз берган йўл-транспот ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Нашр хабарига кўра, воқеа кеча, 4 апрель куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. «Nexia» машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда «Nexia» қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги «Cobalt» билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, «Nexia»да йўловчи сифатида кетаётган 54 ёшли Хитой фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, «Cobalt» машинасида йўловчи сифатида кетаётган яна 2 киши шифохонада вафот этган.
Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг