Жиззахда «Tracker» даҳшатли ЙТҲга учради
Фото: Жиззах ЙҲХБ
Жиззах шаҳрида «Tracker» савдо дўконининг кириш жойига катта тезликда келиб урилди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 24 апрель куни соат 06:08 ларда шаҳарнинг Жиззахлик маҳалласи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали автотураргоҳи яқинида юз берган.
1986 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли «Tracker» русумли транспорт воситасини бошқариб, автотураргоҳ ёнидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўконининг кириш жойига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг