Жиззахда селдан талафот кўрган мактаб ва ўқитувчиларга кўмак берилди

08:59 22 Апрель 2022 Жамият
573 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова билан Жиззахдаги селдан талафот кўрган 15-умумий ўрта таълим мактабларида бўлди.

Мактаб биносининг зарар кўрган қисмлари, хусусан том қисми зудлик билан таъмирлаш лозимлиги юзасидан тезкор чора кўриш бошланди.

Сўнгра улар селдан талафот кўрган педагог ва техник ходимлар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олинди. 15-умумий ўрта таълим мактабининг ходимларига зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб, зарур ёрдам кўрсатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер