Жиззахда ЙТҲ: Қурбонлар бор

01:16 23 Ноябрь 2020 Жамият
955 0

Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи Зарбдор – Аччи – Қорамозор 4 К-241 йўлининг 9- километрида йўл-улов ҳодисаси юз берди.

Вилоятнинг Зарбдор тумани Ойбек маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.Б. бошқарувидаги “Nexia” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган, шу туманнинг Андижон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 2002 йилда туғилган С.П. бошқарувидаги “Nexia” билан тўқнашган.

Натижада С.П.га тегишли автоулов салонида бўлган йўловчи, Андижон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган, 1968 йилда туғилган Б.Т. тан жароҳати олиб, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан тиббиёт муассасасида вафот этди.

Иккинчи “Nexia” ҳайдовчиси Т.Б бўлса кўплаб кесилган жароҳатлар ва умуртқа поғонаси суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер