Жиззахда 3,7 млрд сўмлик электр ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди

11:28 22 Ноябрь 2024 Жамият
340 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Жиззах вилоятида шартномасиз тармоққа уланган фермер хўжалиги 3,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида инспекциянинг вилоят бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Тадбирда Шароф Рашидов туманида жойлашган «Ж.Д.С.Й.» фермер хўжалиги масъуллари томонидан 100 кВАли трансформатор пунктини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 3 млрд 764 млн сўмлик зарар етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер