Жиззах вилоятида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди
Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, фуқаролар мурожаатларини тизимли ўрганиш, ижобий ҳал этиш мақсадида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Жамила Бобаназарова томонидан Жиззах вилоятининг қатор ҳудудларида учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди.
Ушбу тадбирлар доирасида фуқаролар билан бевосита мулоқот ўрнатилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жой масалалари, моддий ёрдам ажратиш, ичимлик суви таъминоти ва йўл инфратузилмасини яхшилаш каби долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди, тегишли ташкилот ва идоралар масъулларига аниқ топшириқлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар эса сенатор томонидан назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг