Жиззах ва Навоий вилоятларида фуқароларни АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

14:01 01 Апрель 2024 Жамият
472 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда фуқаро А.Қ. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер