Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади
“Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий касбларга ўқитишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–117-сон, 27.03.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитишга қаратилган “Иккинчи имкон” ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида 2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бунда:
— ўқув курслари 8–12 ойлик интенсив ўқув дастурлари асосида жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади;
— ўқув курсларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларни содир этган жазони ўтаётган ёшлар жалб қилинади;
— ўқув курсларига жалб қилинганлар хорижий тилларни (инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўрганиш бўйича ягона интенсив дастурлар асосида ҳам ўқитилади;
— ўқув курслари якуни бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган жазони ўтаётган ёшларга электрон шаклдаги сертификатлар берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг