Жасур Турсунов Қарши туманига ҳоким бўлди

10:25 10 Март 2026 Жамият
352 0

Турсунов Жасур Санжарович Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 10 март куни халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.

Хусусан, сессияда депутатлар Турсунов Жасур Санжаровични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.

Жасур Турсунов 1979 йил Касби туманида туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Турсунов бугунги тайинловга қадар Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Фаолияти давомида у Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори вазифасида ҳам ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер