Жанубий Кореядан келган йўловчилар 14 кун давомида тиббий кузатувда бўлади
Аввал хабар қилганимиздек, бугун тонгда Сеул – Тошкент йўналиши бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли НY 514-рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган эди.
Ундаги 232 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзолари коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли стандартлар бўйича зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.
Айни пайтда йўловчиларда ҳеч қандай коронавирус аломатлари аниқланмагач, уларни ўз уйларига жавоб бериш жараёни якунланди. Йўловчилар ўз яшаш жойларидаги даволаш муассасалари томонидан 14 кун давомида тиббий назоратга олиниб, бу давр ичида уларга чекловчи тартиблар тавсия этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг