Жанубий Корея Президентининг Ўзбекистонга ташриф санаси маълум бўлди

14:22 09 Апрель 2019 Сиёсат
2252 0

Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин Марказий Осиё давлатларига турнеси доирасида 18-21 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

“Жанубий Корея ва Ўзбекистон Президентлари икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини яхшилаш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини муҳокама қиладилар”, - дейилади Мун Чжэ Ин матбуот хизмати хабарида.

Турне давомида Корея Республикаси раҳбари Туркманистон(16-18 апрель) ва Қозоғистон(21-23 апрель)га ҳам боради.

Ўзбекистонга ташриф давомида саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш, энергетика, логистика ва инфратузилмаларни ривожлантириш, атроф муҳит ва технологиялар, миллатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиши кутиляпти.

Айни пайтга келиб икки давлат ўртасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида қатор стратегик муҳим йирик лойиҳалар муваффақиятли якунланди ва амалга оширилмоқда. Автомобилсозлик, транспорт инфратузилмалари, нефть-газ сектори, АКТ, тоғ-кон саноати шулар жумласидандир.

Жанубий Корея Ўзбекистонинг етакчи савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикларидан биридир. Йиллик товар айланмаси 1 млрд. доллардан ошади, жалб этилган сармоялар ҳажми эса 7 млрд. долларга тенг. Жанубий Кореянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан маҳсулот айирбошлашда Ўзбекистоннинг улуши қарийб 50 фоизни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер