Жамшид Қўчқоров энди Иқтисодиёт ва саноат вазири
Архив сурат
Молия вазири Жамшид Анварович Қўчқоров лавозимини тарк этди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда ҳукумат таркибида кадрлар рокировкаси амалга оширилган.
Манбаларнинг тасдиқлашича, Жамшид Қўчқоров Молия вазирлиги лавозимидан олинган ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланган.
У янги лавозимда Ботир Хўжаев ўрнида иш бошлайди. Шу билан бирга бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолади.
Жамшид Қўчқоров 2019 йил февралидан бери бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг