«Жалолиддин Мангуберди изидан» экспедицияси —Туркияда

20:15 21 Ноябрь 2022 Жамият
689 0

Фото: Халқ сўзи

Хоразм вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими, «Жалолиддин Мангуберди» фонди, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Урганч давлат университети, Маъмун номидаги жаҳон тиллари университети, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида «Жалолиддин Мангуберди изидан» илмий-маърифий экспедиция ташкил этилди.

Экспедиция аъзолари Туркиянинг Истанбул, Диёрбакир вилоятларида бўлиб, кутубхоналар, музейлар ҳамда Жалолиддин Мангуберди дафн этилган Ҳазро элчасидаги Айн-Дор қишлоғи, Силван шаҳарларида ўрганиш ишларини олиб бордилар. Экспедиция аъзолани Диёрбакир вилояти ҳокими Вали Али Иҳсан Су ҳамда Силван шаҳри ҳокими Хасан Угуз қабулида ҳам бўлдилар.

Жалолиддин Мангуберди дафн этилган жой — Силван шаҳрининг Бурж ул-Малик қисмида олиб борилган ўрганишлар юзасидан ўзбек ва турк олимларидан иборат комиссия хулосаси тайёрланди.

Экспедиция фаолияти ва натижалари бўйича кейинроқ батафсил ахборот берилиши маълум қилинди.

 

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер