Қорақалпоғистонда жайрон овчилари қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Тахтакўпир ҳамда Қораўзак туман инспекциялари томонидан экологик тезкор рейд тадбирлари олиб борилди.
Мазкур қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу рейд тадбири давомида Қораўзак тумани «Қораўзак» ОФЙда яшовчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган 1 дона жайрон ҳамда тегишли рухсатсиз 10 дона қуён овланганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, ноябрь ойи давомида ноқонуний жайрон овлаш билан боғлиқ аниқланган иккинчи ҳолат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг